“Коронавирус чекинмоқда”. Меркель Германияда коронавирус ҳолати бўйича баёнот берди

Олам

image

Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель мамлакатда коронавирус тарқалиши секинлашгани ҳақида хабар берди. У фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва кўчаларда ҳамда ишхоналарда масофа қоидаларига риоя қилишда давом этишга чақирди.

Канцлернинг таъкидлашича, вирус тарқалиши бўйича статистикадаги ўзгаришлар яхши умид қилиш учун асос бўлади. Унинг сўзларига кўра, энди назорат чораларини янада кучайтириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

“Биз диққатимизни жамлашимиз керак. Пасха байрамида ва ундан кейин ҳам карантин қоидаларига амал қилишда давом этишимиз лозим. Аксинча бўлса, эришган ютуқларимизни тезда йўқ қилишимиз ҳеч гап эмас”, деди Меркель.

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус билан боғлиқ 118 235 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 52 407 нафари ёки 47 фоизи соғайган, 2 607 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ангела Меркель Коронавирус

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг