Коронавирус: бугун соғайганлар янги беморлардан кўп бўлди

Жамият

image

Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистонда 496 ҳолатда коронавирусга инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида 513 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 462 нафар бемордан 50 954 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 058 нафар бемордан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг