Коронавирус: бугун 6 ўлим ва 746 та янги касалланиш қайд этилди

Жамият 10519
image

Бугун, 4 август куни Ўзбекистонда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг 23 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 723 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Хоразм, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 789 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 047 нафар бемордан 18 051 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 831 нафар бемордан 619 нафари оғир, 155 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×