Коронавирус бартараф этилган круиз, Мексика мафиясининг қўлга тушган сардори – янгиликлар дайжести

Олам 7101
image

Жаҳон янгиликлари

Сурия. Рус ҳарбийлари мамлакатнинг Ҳалаб чеккасидаги Aмирия қишлоғига инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Маҳаллий аҳоли ва қочқинларга нон, озиқ-овқат тўпламлари ва кўрпа-тўшаклар топширилди. Тўпламларга қуюлтирилган сут, чой, ун, гуруч ва гречка киради. Жами бўлиб 250 га яқин озиқ-овқат тўплами берилган.

Жанубий Корея. Ўтган кун давомида мамлакатда коронавирус инфекциясининг 367 та янги ҳолати қайд этилди. Шу тариқа Жанубий Кореяда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 7134 кишига кўпайди, вафот этганлар сони 50 кишига етди. Мамлакат эпидемиологик хавф даражасини энг юқори даражага кўтарди. Барча мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида ўқиш бошланиши 23 мартга қолдирилди.

АҚШ. Carnival Corporation круиз компаниясининг бош шифокори Гранд Тарлинг Grand Princess кемасида коронавирус билан касалланган бемор йўловчиларнинг деярли барчаси тузалиб кетгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус ташхиси қўйилган 21 киши орасида турли миллат вакиллари бор. Тарлинг экипажнинг барча аъзолари коронавирус тестидан ўтишини таъкидлади.

Венесуэла. 7 март куни PDVSA давлат нефтегаз корпорациясининг ходимлари ва раҳбарлари қўлга олинди. Улар орасида Negra Hipólita танкерининг 38 нафар экипаж аъзоси, PDV Marina Президенти ва унинг ёрдамчиси, шунингдек, 6 менежер ҳам бор. Бу ҳақда мамлакат ИИВ раҳбари Нестор Реверол маълум қилган. Ушбу корпорация ходим ва раҳбарларига ёқилғи маҳсулотлари – дизель, бензин, авиация керосини, шунингдек, углеводородларни талон-тарож қилганлик айблови қўйилган. Шу боис кенг миқёсда суриштирув ишлари ва ҳибсга олишлар давом этмоқда.

Яман. Aраб коалицияси Салиф порт шаҳридаги шиаларнинг “Ансор Алла” (ҳусийлар) ҳаракати объектларига зарба йўллади. Ҳужум оқибатида миналаштирилган қайиқлар йўқ қилинган.

Мексика. Ҳукумат Гуанахуато штатида мамлакатдаги йирик жиноий гуруҳ ҳисобланмиш "Санта-Роса-де-Лима"нинг раҳбарларидан бирини қўлга олди. “Ҳамкорликдаги операция вақтида "Санта-Роса-де-Лима” жиноий гуруҳига алоқадор “Эль Микло” лақабли Армандо Н. қўлга олинди”, дейилади штат прокуратураси берган хабарда. У кўплаб босқинчлик ва қотиллик қилишда айбланган.

Португалия. Мамлакатнинг Мадейра архипелаги соҳилида 6.0 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила маҳаллий вақт билан 20:58 (Тошкент вақти билан 01:58) да қайд этилди. Зилзила маркази Фунчал шаҳридан 55 километр жанубда жойлашган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот олинмаган, цунами хавфи эълон қилинмаган.

Футбол хабарлари

АПЛ. Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасида қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Бернли” – “Тоттенҳэм” 1:1

“Арсенал” – “Вест Ҳэм” 1:0

“Шеффилд Юнайтед” – “Норвич” 1:0

“Саутҳемптон” – “Ньюкасл” 0:1

“Вулверҳэмптон” – “Брайтон” 0:0 “Кристал Пэлас” – “Уотфорд” 1:0

“Ливерпуль” – “Борнмут” 2:1

Бундеслига. Германия Бундеслигасининг 25-турида “Боруссия” Мёнхенгладбах ўз уйида “Боруссия” Дортмундни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қолган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Герта” – “Вердер” 2:2

“Фрайбург” – “Унион Берлин” 3:1

“Шальке” – “Хоффенхайм” 1:1

“Вольфсбург” – “РБ Лейпциг” 0:0

“Байер – Айнтрахт Ф” 4:0

Ла Лига. Испания чемпионатининг 27-турида “Барселона” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна бир учрашувда “Атлетико” жамоаси “Севилья” билан дуранг ўйнади - 2:2.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×