Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда йирик бозор ва савдо марказлари августгача ёпилди
Олам
−
21 Июль 2020
15597Туркманистонда юқумли касалликларни профилактика қилиш учун янги чекловлар жорий қилинди. Хусусан, одамлар тўпланадиган жойларда 2 метр масофани сақлаш керак. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар берди.
21 июлдан 1 августгача йирик савдо марказлари ва бозорлар тозалаш ва дезинфекция ишлари учун ёпилади. Ушбу савдо муассасаларида озиқ-овқат ва бирламчи маҳсулотлар сотувчи растаар ишлайверади.
Шунингдек, бу даврда хизмат кўрсатиш соҳасидани кинотеатр, театр, парк, ўйин аттракционлари, музей, гўзаллик салонлари, сартарошхона, ҳаммом ва ательелар ёпиқ бўлди. Спорт мажмуалари: бассейн, фитнес ва аэробика клублари ҳам ёпилади.
Бугундан то ой охиригача умумий овқатланиш жойлари – ресторан, кафе, бар, ошхона ва чойхоналар ҳам ёпилади. Улар етказиб бериш билан шуғулланиши мумкин.
Давлат ижоралари ва бошқа ташкилотларга мулкий шаклидан қатъий назар ходимларини меҳнат таътилига чиқариш тавсия қилинди.
Шу тариқа Туркманистон юқумли касалликларга қарши профилактика чораларини кўриб боряпти. Аввалроқ, мамлакатда диний муассасалар ёпилиб, ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда бўлган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси Туркманистонда коронавирус бор деб ишонч билан айта олмади. Аммо ҳукуматга коронавирус бордек чоралар кўриш тавсия қилинди.
LiveБарчаси