Коронавирус аниқланган хорижликлар Ўзбекистонга киритилмайди

Жамият 2432
image

Ўзбекистон коронавирус аниқланган чет эллик фуқароларни киритмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов хабар берди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 17 июлдаги тегишли баёни билан Ўзбекистон чегараларида COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида қатор чоралар белгиланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 20 июлдан бошлаб республика ҳудудига автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳорижликларнинг кириши тақиқланади.

Маълум қилинишича, автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган шахсларни ўз маблағлари ҳисобидан экспресс-тест усулида таҳлил топширтириш, натижаси мусбат чиққан чет эл фуқароларини мамлакат ҳудудига киритилмайди.

Бунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган, яшаётган чет эл фуқаролари, Ўзбекистонда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мустасно. Ушбу категориядаги шахслар мусбат чиққан тақдирда алоҳидаланади (изоляция).

Бироқ Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара, Тоштепадаги автойўл чегара ўтказиш пунктлари алоҳида ҳудудлар деб юритилиб, Ўзбекистондан транзит тарзида бораётган Ўзбекистон фуқаролари COVID-19’га қарши барча турдаги тест таҳлилларини топширишлари талаб этилмайди. Шунингдек, Қирғизистон фуқаролари ҳам тест таҳлилларини топширишлари шарт эмас.

Маълумот ўрнида, ҳаво ва темир йўллари қатновлари Республика махсус комиссиясининг жорий йил 13 мартдаги 65-сонли баёни асосида давом эттирилади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×