Коронавирус: 500 га яқин янги бемор аниқланди

Жамият

−

image

2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173895 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 486 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    12 нафари Андижон вилоятида,
•    8 нафари Бухоро вилоятида,
•    9 нафари Жиззах вилоятида,
•    5 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    6 нафари Навоий вилоятида,
•    14 нафари Наманган вилоятида,
•    41 нафари Самарқанд вилоятида,
•    12 нафари Сирдарё вилоятида,
•    16 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    33 нафари Фарғона вилоятида,
•    13 нафари Хоразм вилоятида,
•    87 нафари Тошкент вилоятида,
•    209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
•    Андижон вилоятида 7 нафар,
•    Бухоро вилоятида 8 нафар,
•    Жиззах вилоятида 18 нафар, 
•    Қашқадарё вилоятида 6 нафар, 
•    Навоий вилоятида 8 нафар,
•    Наманган вилоятида 8 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 46 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 26 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
•    Фарғона вилоятида 31 нафар,
•    Хоразм вилоятида 32 нафар,
•    Тошкент вилоятида 94 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 196 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168875 (+516) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1239 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг