Коронавирус 5 йилдан кейин янада юқумлироқ бўлади – россиялик шифокор

Олам

image

5-7 йил ичида коронавируснинг юқумлилик даражаси ошади, аммо у келтириб чиқарадиган зарарлар миқдори камаяди. Россия Тиббиёт марказининг бош шифокори, педиатр, вакцинолог Евгений Тимаков ўз интервьюсида мана шундай тахминни билдирган.

Унинг сўзларига кўра, барча вируслар мутацияга учрайди, шу жумладан коронавирус ҳам. Улар одамларга зарар келтириши мумкин, лекин ўлимгача олиб бормайди.

“Аммо у [коронавирус] ҳали мутацияга учрамаган, бу унинг геномини ўзгартириш жиҳатидан унчалик аҳамиятли эмас. Аммо улар вируснинг хусусиятларини ўзгартирадилар”, дейди шифокор.

У вақт ўтиши билан, беш йилдан етти йилгача коронавируснинг қандай ўзгаришини тушунтирди.

“Бу коронавирус одамларга кўпроқ юқишни бошлайди, юқумлироқ бўлади, аммо у келтириб чиқарадиган зарарлар миқдори камаяди”, дейди Тимаков.

Шифокор Буюк Британиядаги вазиятни мисол сифатида келтирди, у ерда коронавируснинг янги, юқумли тури аниқланган. Унга кўра, вируснинг ушбу тури 70 фоиз кўпроқ юқумли, аммо унинг оғир кечишига бирорта далил йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг