Коронавирус 101 та давлатга кириб борди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълум қилишича, коронавирус жаҳоннинг 101 та давлатига кириб борди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, вирус билан касалланганлар сони 105 586 нафарга етган. Сўнгги 24 соат ичида 3610 нафар шахс коронавирус юқтириб олган, 71 нафар бемор вафот этган.

Таъкидланишича, сўнгги кунларда коронавирус Болгария, Коста-Рика, Молдавия, Франция Гвианаси, Мальдив ороллари, Мальта, Фаррерь ороллари, Кариб ҳавзасидаги Мартиника оролига ҳам кириб борган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80735 бемор – 3119 нафар вафот этган), Жанубий Корея (7382 – 53), Эрон (6566 – 194), Италия (7375 – 366), Япония (1151 – 7), Германия (1040 – 0), Франция (1209 – 19), Испания (674 – 17), АҚШ (542 – 22).


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг