Коронавирус ҳақида хушхабар!
Саломатлик
−
12 Апрель 2020
84178Дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 1 777 666 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан вафот этганлар эса 108 867 нафарга етди. Аммо коронавирус билан боғлиқ кўнгилни ғаш қилувчи хабарлар орасида яхшилари ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясидан 404 372 киши соғайди.
Коронавирусдан даволаниш бўйича юқори ўринни Хитой эгаллаб турибди. Мамлакатда 83 096 бемордан 77 921 нафари даволанган.
Кейинги ўринни эса Испания қайд этган. Коронавирус кенг тарқалаётган Испания заминида 163 027 бемордан 59 109 нафари соғлом ҳаётга қайтган.
Учинчи ўринни Европа мамлакатлари орасида тартиб ва интизом борасида алоҳида ўрин тутувчи Германия эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат касаллик қайд этилиши нуқтаи назаридан юқори ўринларда турган бўлса ҳам, ўлим ҳолати бошқаларга нисбатан анча паст. Мамлакатда 125 452 бемордан 57 400 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Эронда касалланганларнинг ярмидан кўми соғайган. Яъни 70 029 бемордан 41 947 киши касалликни енгиб ўтган.
Италия касаллик қайд этилиши бўйича дунёда учинчи ўринда бораётган бўлса-да соғайиш борасида бешинчи ўринни эгалламоқда. Мамлакатда 152 271 киши коронавирусни юқтириб олган. Даволанганлар эса 32534 нафарни ташкил этади.
Кейинги ўринларни эса АҚШ (32 091), Франция (26 671), Швейцария (12 100), Жанубий Корея (7 368), Канада (6 650) эгаллаб келмоқда.
Ўзбекистонда эса бугунгача коронавирусга чалинган 796 бемор аниқланган бўлиб, улардан 42 нафари соғлом ҳаётга қайтди.