Кореяга ишга юбораман деб фуқарони салкам 14 минг долларга “ухлатган” шахс ушланди
Local
−
05 July 2019 4521 1 minute
Андижон вилоятида фуқаро бошқа бир андижонликни 13700 АҚШ долларига “ухлатиб” кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 июль куни Андижон шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 30 июль куни Шаҳрихон туманида яшовчи 55 ёшли Б.Д. Андижон шаҳрида яшовчи 31 ёшли С.Б.ни Кореяга ишлашга юборишини айтиб, алдов йўли билан ундан 13700 АҚШ долларини олган. Фуқаро берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Б.Д. қўлга олиниб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August