Кореядаги шаҳарчада 17 йил ичида илк бор чақалоқ туғилди

Олам

image

Жанубий Кореянинг кичик бир шаҳарчасида сўнгги 17 йил ичида биринчи марта бола туғилди. Бу ҳақда “Good News Network” хабар берди.

Қайд этилишича, гап Хонсон уездидаги Инҳа-мён тумани ҳақида кетмоқда. У ерда жорий йилнинг 19 март куни маҳаллий аҳоли ва Камбоджадан келган иммигрант аёл оиласида ўғил бола дунёга келган. Янги туғилган чақалоқ шарафига марказий кўчага ҳатто табрик баннери ҳам ўрнатилган.

Маҳаллий ҳокимият бу воқеани сўнгги йилларда аҳолиси кескин камайиб кетган (2600 кишидан 2000 кишигача) шаҳар учун “махсус совға” деб атаган.

Шу билан бирга, аҳоли яна бир ижобий белгини қайд этди: ҳудуддаги ягона мактабга тўрт нафар янги ўқувчи қабул қилинган ва бу билан ўқувчиларнинг умумий сони 17 нафарга етган.

Шаҳар ҳокими ҳокимият оилаларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ниятида эканлигини, бу туман яшаш учун янада жозибадор бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой жорий йилдан бошлаб туғуруқ билан боғлиқ барча тиббий харажатларни давлат бюджети ҳисобидан қоплашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Хонсон Инҳа-мён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг