Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Жамият

image

Аввалроқ, ОТМлар контрактни тўловини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг кеча, 20 декабрдаги 6-сон баёни билан тўлов-контрактларни тўлаш муддати яна узайтирилди.

Баёнга мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Контракт муддати узайтирилди

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг