Конор Галлаҳер “Тоттенхем”га ўтди – Романо

Спорт

image

“Атлетико Мадрид” ярим ҳимоячиси Конор Галлаҳер яқин орада Лондоннинг “Тоттенхем” клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбаларга кўра, “шпорлар” 25 ёшли футболчи учун 40 миллион евро тўлашга рози бўлган. Қайд этиш жоизки, Конор Галлаҳер Лондоннинг “Челси” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Шунингдек, Галлаҳерни қўлга киритиш учун “Тоттенхем”дан аввал “Астон Вилла” ҳам ҳаракат қилган. Бирмингемликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилган, аммо “шпорлар” доимий трансфер бўйича таклифи билан рақобатчиларидан устун келган. 

Маълумотларга кўра, якуний қарор “Атлетико Мадрид” томонидан қабул қилинган, чунки футболчининг ўзи Лондонга қайтишга жуда қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Конор Галлаҳер Мадрид клуби сафида икки мавсум тўп сурди. Ушбу давр мобайнида у жами 51 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Атлетико Мадрид” “Тоттенхем” Конор Галлаҳер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг