КОНМEБОЛ Америка кубогидаги муштлашув бўйича иш очди
Спорт
−
12 Июль
3184Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМEБОЛ) тартиб-интизом қўмитаси Америка кубоги ярим финал ўйинидан сўнг стадионда уругвайлик футболчилар ва колумбиялик мухлислар ўртасидаги муштлашув юзасидан иш очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Америка кубоги ярим финали доирасида Уругвай терма жамоаси Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва 3-ўрин учун ўйинда Канада терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Турнир финалида Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
“Уругвай ва Колумбия ўртасидаги ўйиндан кейин содир бўлган зўравонлик ҳаракатлари туфайли КОНМEБОЛ Тартиб-интизом қўмитаси воқеалар кетма-кетлиги ва иштирокчиларнинг жавобгарлигини аниқлаш мақсадида иш очишга қарор қилди. Америка Кубоги финали арафасида юқори даражадаги футбол турнирининг обрўсига доғ туширадиган ҳеч қандай хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунес ва ҳимоячи Рональд Араухо трибунага чиқиб, колумбиялик мухлислар билан муштлашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь