Конгресс Трампнинг “катта чиройли” қонунини маъқуллади

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари бошқа қонунлар қаторида федерал солиқларни камайтириш ҳамда мудофаа ва чегара хавфсизлиги учун харажатларни кўпайтиришни таклиф қилувчи “катта чиройли” қонунни (The Big Beautiful Bill) маъқуллади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қонунни минимал талаб қилинадиган конгрессменлар сони – Вакиллар палатасининг 218 аъзоси қўллаб-қувватлади. 214 конгрессмен унга қарши овоз берди – барчаси демократлар ва иккита республикачи.

Қонун бўйича овоз беришни Вакиллар палатасида демократлар етакчиси Ҳаким Жеффрис кечиктирди. У 8 соат 55 дақиқа нутқ сўзлади ва Конгресс қуйи палатасида нутқ давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди.

The Big Beautiful Bill бир кун олдин Сенат томонидан қабул қилинди. Энди уни ушбу ҳужжатни илгари сурган АҚШ Президенти Дональд Трамп имзолаши керак. Эҳтимол, у бугун, 4 июль – Америка Қўшма Штатлари Мустақиллик кунига қадар уни имзолашга улгурар.

The Big Beautiful Bill Дональд Трамп томонидан 2017 йилда биринчи президентлик даврида киритилган солиқ имтиёзларини узайтиради. Қонун Қўшма Штатларнинг мудофаа ва чегараларини ҳимоя қилишга сарфланадиган харажатларни оширишни назарда тутади, шунингдек, Medicaid ва SNAP каби ижтимоий дастурларни молиялаштиришни қисқартиришни назарда тутади.

Конгресснинг Бюджет бюроси қонун федерал ҳукумат қарзига 3,8 триллион доллар қўшишини айтди. Ҳозирги қарз 36,2 триллион долларни ташкил этади.

Сайловда Трампни қўллаб-қувватлаган миллиардер Илон Маск The Big Beautiful Bill юзасидан АҚШ Президенти билан келишмай қолди. Тадбиркор ташаббусни танқид қилиб, уни “лоббичиларнинг кераксиз харажатлари билан тўлдирилган” “оммавий ва шафқатсиз” қонун деб атади. Маскнинг сўзларига кўра, қонун бюджет тақчиллигини камайтириш ўрнига уни оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп The Big Beautiful Bill

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг