Конгресс Трамп томонида бўлиши керак – Грин

Олам

image

Яқинда Айова штатида Республикачилар партиясидан президентликка номзод деб Дональд Трамп топилганди. Шундан сўнг, конгрессмен, Вакиллар палатасининг аъзоси Маржори Тейлор Грин ҳам барча республикачилар, АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси Трампни қўллаб-қувватлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

"Барча республикачилар, Сенат ва Вакиллар палатаси аъзолари унинг сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган пайт келди", дейди Грин ўз нутқида.

Бунгача АҚШ президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштирган сенатор Тим Скотт ҳам ўз рақибини ҳимоя қилганди.

Шунингдек, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам собиқ президент томонидалигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ҳозирги Америка ҳукуматини танқид қилиб, АҚШни аҳмоқлар бошқараётганини айтганди. У АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни “мамлакат тарихидаги энг коррупционер Президент” деб атаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг