Конгресс АҚШнинг БМТдан чиқишини ёқлади
Олам
−
24 Февраль
10375АҚШ Конгресси аъзоси Гаэтз БМТдан чиқиш ва унинг штаб-квартирасидан "қутилиш"ни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, Америка Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Метт Гаэтз Бирлашган Миллатлар Ташкилотини (БМТ) молиялаштиришни тўхтатиш, ундан чиқиш, шунингдек, ассоциация штаб-квартирасини Қўшма Штатлар ҳудудида сақламасликни таклиф қилди.
"Бизнинг бюджетимизда БМТ учун маблағ ноль бўлишини истайман. АҚШ БМТдан, БМТ эса АҚШдан ажралиши керак", деди у Флоридадаги анжуманда.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги раҳбари Филиппо Лаззаринининг айтишича, Финляндия, Буюк Британия, Италия, Австралия, Канада, Германия, Швеция, Япония ва бошқа қатор давлатлар ташкилотни молиялаштиришни тўхтатганини аллақачон эълон қилган.
Таъкидлаш керак, Исроил аллақачон Агентлик фаолиятини тўхтатиш учун бор имконидан фойдаланишни расман маълум қилган.
Шунга қарамай, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш барча давлатларни агентлик ишининг тўхтаб қолишига йўл қўймасликка чақирди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси