Конго ДР мураббийи отасининг вафоти хабарини матбуот анжуманида эшитди

Спорт

image

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Себастьян Десабр Англияга қарши Жаҳон чемпионати 1/16 финал учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида отасининг вафот этгани ҳақида хабар топди. Бу ҳақда “Sports ND” хабар қилди.

Учрашув давомида Конго ДР терма жамоаси узоқ вақт ҳисобда олдинда борди. Жамоа 75-дақиқагача 1:0 ҳисобида пешқадамлик қилди. Бироқ Ҳарри Кейн аввалига ҳисобни тенглаштирди, 86-дақиқада эса ғалаба голини киритиб, Англияни 2:1 ҳисобида кейинги босқичга олиб чиқди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа матбуот котиби сўзга чиқиб, Десабрга отасининг вафоти ҳақида хабар берди.

“Мураббий отасидан айрилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейди жамоа вакили.

Фожиали хабарга қарамай, Десабр йиғилган журналистларга миннатдорлик билдириб, матбуот анжуманини хотиржамлик билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Себастьян Десабр Конго Демократик Республикаси терма жамоасини 2022 йил 7 августдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2023 йилги Африка миллатлар кубогида ярим финалгача етиб борди.

Шунингдек, Конго ДР 52 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва 2026 йилги мундиалда Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, Португалия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ҳамда Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлди. Аммо жамоа 1/16 финалда Англияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг