Кондаги фожиа: ҳалок бўлганлар 45 нафарга етди

Олам

image

Костенко шахтасидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

29 октябрь соат 20:00 ҳолатига кўра, 45 нафар ҳалок бўлган кончининг жасади топилган, бир кончини қидириш ишлари давом этмоқда.

“Иш бир-биридан 6 км узоқликда жойлашган иккита кон участкаси ҳудудида олиб борилмоқда. Кон қутқарувчиларнинг кончилар қидирув ишлари олиб борилаётган эҳтимолий ҳудудларга етиб бориши учун барча мумкин бўлган йўналишлар ишлаб чиқилмоқда”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Сирим Шарипхонов авариянинг тахминий эпимарказини кўздан кечириш учун конга тушган. Текширув давомида ёнғин ва портлаш содир бўлган корхоналар кўздан кечирилган.

Қайд этилишича, кўзга кўринадиган ёниш манбалари йўқ, газ ҳолати нормал.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни эрталаб Қозоғистондаги кўмир конида портлаш содир бўлганди.

Мамлакат Бош прокуратурасига кўра, ҳокимият томонидан кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш (Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми) моддаси бўйича терговга қадар текширув бошланган. 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кондаги портлашдан сўнг, “ArselorMittal Temirtau” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни буюрган. Давлат раҳбари 29 октябрни ҳалокат қурбонлари хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кондаги фожиа Костенко шахтаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар