Компаниялар Хитойга бепул чипталар таклиф қилмоқда

Олам

image

Хитой билан парвозларни тўхтатган халқаро авиакомпаниялар сони тез суръатларда ўсмоқда. Шу билан бирга, хитойлик сайёҳларнинг чет элга сафарлари бекор қилинганлиги сабабли, баъзи транзит йўналишларида ҳам парвозларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлинмоқда. "Аэрофлот" ва S7 каби кўплаб компаниялар Хитойга парвоз учун бепул чипталар таклиф қилмоқда.

Aввалроқ, бир қатор авиакомпаниялар коронавирус тарқалиши бошланган Ухань шаҳрига рейсларни оммавий равишда бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг 23 январдан бошлаб ХХР маъмурлари аеропорт ва шаҳар станциялари ишини тўхтатиб қўйди.

Нафақат Хитойга, балки Европага ҳам рейслар бекор қилинмоқда.

29 январь куни Россиянинг "Уральские авиалинии" авиакомпанияси қиш сўнгига қадар коронавирус тарқалиши сабабли Европанинг қатор мамлакатларига тўғридан тўғри авиарейсларни тўхтатаётганини маълум қилган. 

Aввалроқ Ural Airlines авиакомпанияси Хитойнинг Хайнань ороли билан Екатеринбург ва Tюмендан парвозларни тўхтатган эди. Шунингдек, 7 февралдан бошлаб Екатеринбургдан Сиан ва Ордос шаҳарлари билан алоқа тўхтатилган.

Ҳафта бошида Россия авиакомпаниялари, хусусан, "Aзур Aир", Nordwid ва iFly Хитойга чартер рейсларини вақтинча тўхтатди.

Баъзи давлатлар, шу жумладан Грузия ва Қозоғистон, шу пайтгача ХХРга ҳаво қатновини бутунлай чеклашга қарор чиқариб бўлди. Шундай қилиб, Грузия фуқаро авиацияси агентлиги парвозлардаги чекловлар қишки навигация мавсуми охирига қадар (29 март) кучда қолади. Грузия ва Хитой ўртасида ҳафтасига уч марта Tбилиси-Урумчи йўналиши бўйича мунтазам рейслар бор. Қозоғистон ҳукумати қошидаги идоралараро комиссия Хитой фуқароларига визалар берилишини ва 3 февралдан мамлакатлар ўртасида мунтазам ҳаво қатновини тўхтатишга қарор қилган.

"British Airways" авиакомпанияси ҳам Хитойга рейсларнинг тўхтатилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Финляндиянинг "Финнаир" авиакомпанияси Хитойга бир нечта рейсларни бекор қилди.

Ўз навбатида, Хитойнинг Nine Air авиакомпанияси ҳам битта халқаро рейсини бекор қилди. Шунингдек, Владивосток ва Хитойнинг Йиву шаҳри ўртасидаги иккинчи рейсни бекор қилиши кутилмоқда. Ўтган ҳафта яна бир Nord Star авиакомпанияси россиялик сайёҳларни Санияга (Хитой) ташишни тўхтатган.

AҚШ ва Испания ҳам рейсларни тўхтатиши мумкин.

AҚШ маъмурияти пневмония авж олганлиги сабабли Хитойдан AҚШга барча рейсларни вақтинча тақиқлаш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқмоқда. Mаълум бўлишича, AҚШнинг йирик авиакомпанияларининг вакиллари Оқ уйга чақирилган ва Президент Дональд Tрамп маъмурияти кўриб чиқилиши муҳим бўлган мавзулар қаторига Хитойга барча рейсларни тақиқлашни киритган.

"Эл Периодиcо" газетасининг ёзишича, Испаниянинг Iberria авиакомпанияси ҳам Шанхайга тўғридан тўғри рейсларни тўхтатишни кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой авиакомпания

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг