Комилов ва Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифини муҳокама қилди
Олам
−
22 Декабрь 2020
7230Кеча, 21 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Москвага амалга оширган ишчи ташрифи давомида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, кун тартибидаги халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни кўздан кечирилди. Вазирлар давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқладилар”, дейилади Россия ТИВ хабарида.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан янги коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда ўзаро ёрдамни давом эттиришга келишиб олинди.
LiveБарчаси