Комилов Ўзбекистон диний эркинликни таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларни бажараётганини айтди
Жамият
−
16 Ноябрь 2020
4762Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 16 ноябрь куни Варшава шаҳрида (Польша) Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига видеомурожаат йўллади. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари тадбир иштирокчиларини диний эркинликларни таъминлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва мамлакатнинг мазкур йўналишдаги халқаро мажбуриятларини изчил бажараётгани ҳақида хабардор қилган.
Конференция мавзусининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан уларнинг диний эътиқодлари эркинлигини таъминлаш борасида ўтказилаётган чуқур демократик ўзгаришлар руҳига мос экани эътироф этилган.
“Қисқа давр мобайнида эътиқод эркинлигини мустаҳкамлаш соҳасида республикада амалга оширилган аниқ чоралар, хусусан, халқаро ҳуқуқ нормалари ва энг яхши демократик стандартларни ҳисобга олган ҳолда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, диний бирлашмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнининг соддалаштирилиши, мамлакат тарихида илк бор дин ва эътиқод эркинлиги таъминланиши мониторинги бўйича парламент эшитувининг ўтказилиши қайд этилди.
Шунингдек, вазир бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда таълим ва маърифатни фаол тарғиб қилиш жамиятда диний эркинлик ва миллатлараро тотувликни таъминлашнинг самарали йўлларидан бири эканлигини ҳам эътироф этди”, дейилади ТИВ расмий ахборотида.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари мазкур муҳим форум инсоннинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилишни илгари суриш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ишида навбатдаги муваффақиятли қадам бўлишига ишонч билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь