Комил Алламжонов Вашингтон университети президенти билан учрашди
Ўзбекистон
−
17:39 436 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администратсияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Жорж Вашингтон университетининг Маслаҳат кенгаши йиғилишида олийгоҳ президенти Эллен Гранберг билан яна учрашганимдан мамнунман. Сунъий интеллект даврида олийгоҳнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан мазмунли фикр алмашдик.
Дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бирида кенгаш аъзоси сифатида унинг истиқболига ҳисса қўшиш мен учун шараф”, дейди Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь