Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди
Local
−
20:44 1330 1 minute
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди. Бу ҳақда Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги “C5+1” учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашдик”, дейди Комил Алламжонов.


Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари Самарқанд (Ўзбекистон), Мумбай (Ҳиндистон) ва Жамнагар (Ҳиндистон) шаҳарларига ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШ Давлат котиби C5 гуруҳига кирувчи барча мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикасининг юқори лавозимли расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу ташриф давомида Рубио 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегациясига бошчилик қилади.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October