“Коля Қирғиз”га алоқадор юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти қўлга олинди

Олам

image
Қамоққа тушгани ҳатто АҚШни қувонтирган “Коля Қирғиз” ким эди? north_east

Қамоққа тушгани ҳатто АҚШни қувонтирган “Коля Қирғиз” ким эди?

Қирғизистон юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов уюшган жиноий гуруҳни молиялаштирганликда гумонланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жиноят кодексининг (уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш) моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида Қамчибек Асанбек уюшган жиноий гуруҳининг айрим аъзоларини молиялаштиришда айбланиб, юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти ҳибсга олинди”, дейилади хабарда. 

Билдирилишича, Иминов бир қатор компанияларнинг юкларни ташиш ва логистика фаолияти билан шуғулланган, шунингдек, ташкилот аъзоларининг умумий фонди учун ўлпон йиғишда иштирок этган. 

“Тегишли чора-тадбирлар натижаларига кўра, гумонланувчи Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек) Бишкекда қўлга олинаётганда мамлакат Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тўқмоқ шаҳрида қўмитанинг янги биноси очилишида қатнашиб, жиноятчиларга қарата “биттаси бош кўтарса, ўша бошни чопиши”ни айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Қамчибек Кўлбоев Коля Қирғиз Аҳрор Иминов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг