Колумбияда даҳшатли зилзила бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 10 август куни Колумбиянинг ғарбий қисмида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила мамлакат ва қўшни Эквадорда сезилиб, аҳолини уйлар ва биноларни тарк этишга мажбур қилган.

АҚШ Геология хизмати ва Колумбиянинг тегишли идораси маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Колумбия пойтахти Боготадан қарийб 400 километр ғарбда, Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Палмар муниципалитетида жойлашган. Зилзила ўчоғи 107 километр чуқурликда бўлган.

Чоко губернатори Нубия Кордоба ижтимоий тармоқларда минтақавий пойтахтда жароҳатланганлар борлиги ва биноларга жиддий зарар етганини маълум қилган. Бироқ у жабрланганлар сони ёки етказилган зарар кўлами ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Қайд этилишича, бу зилзила июнь ойининг охирида Венесуэлада кетма-кет содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзилалар ортидан юз берган. Ушбу зилзилалар оқибатида юзлаб бинолар вайрон бўлиб, 6 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. https://qalampir.uz/uz/news/venesueladagi-zilzilalar-k-urbonlari-6-100-nafardan-ortdi-140698

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия жанубида – Неаполь ва унинг атрофида 4,7 магнитудали ер силкиниши содир бўлганди. Оқибатда камида 21 киши жароҳатлан.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг