Колумбияда ҳукумат йиғилишидаги можародан сўнг Президент барча вазирларнинг истеъфосини талаб қилди 

Олам

image

Колумбия Президенти Густаво Петро Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг трансляцияси чоғида юзага келган можародан сўнг ҳукуматнинг барча аъзоларини истеъфога чиқишга чақирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Президент бу нафақат вазирлар, балки юқори мартабали амалдорларга ҳам тегишли эканини билдирди.

“Мен вазирлар ва маъмурий идоралар раҳбарларининг расман истеъфога чиқишини талаб қилдим. Халқ томонидан белгилаб берилган дастурга кўпроқ риоя қилиш учун ҳукуматда ўзгаришлар бўлади. Мен тўлиқ эътиборимни ушбу дастурни амалга оширишга қаратаман”, деб таъкидлади у.

Ушбу эълондан олдин Маданият вазири Хуан Девид Корреа ва Атроф-муҳит вазири Сусана Муҳамад ўз лавозимларидан истеъфога чиқди.

Қайд этиш жоиз, 5 февраль куни ҳукуматнинг телевидениедаги йиғилишида янги Ташқи ишлар вазири Лаура Сарабиа, вице-президенти Франcия Маркес, собиқ элчи Армандо Бенедетти ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Сусана Муҳамад ўртасида қизғин тортишув бошланди.

Вице-президент Маркес Сарабияни номақбул хатти-ҳаракатларда айблади.

“Мен унинг ҳукуматдаги хатти-ҳаракатларини ёқтирмайман. “Менга ҳурмат кўрсатинг, мен вице-президентман”, дейишим керак эди. Қарорингизни қўллаб-қувватламасам ҳам (Густаво Петрони назарда тутган ҳолда), сизнинг Президент эканлигингизни ҳурмат қиламан”, деди у.

Сарабия учрашувдан кейин муаммони тан олди. 

“Ҳар бир вазирнинг ўз масъулияти бор ва ҳукумат Колумбия халқи учун ечим топиши керак. Бугун биз буни уддалай олмадик ва муҳокамамиз самарасиз бўлди. Ҳаммамиз бу ҳақда ўйлашимиз керак”, деди у.

Можародан кейин Петро вазирларни кескин танқид қилди ва кадрлар ўзгаришини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия Густаво Петро ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг