Колумбия Президенти Нетаньяхуни геноцидда айблади
Олам
−
12 Май
4521Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида геноцид содир этган шахс сифатида тарихга киради. Бу ҳақда Колумбия Президенти Густаво Петро Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёздии.
“Жаноб Нетаньяху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз. Минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қариялар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди. Сиз Европада миллионлаб яҳудийларни йўқ қилганлар қаторида бўласиз. Геноцид дин билан боғлиқми ёки йўқлигидан қатъи назар, геноциддир. Ҳеч бўлмаганда давом этаётган қирғинни тўхтатинг. Мен антисемит эмасман ва инсониятнинг душмани эмасман, агар Ғазо ўлса, инсоният ҳам ўлади", деб ёзган сиёсатчи.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Фаластин халқининг геноциди нацистлар даврида Европадаги яҳудий халқининг геноциди каби қабул қилиб бўлмайди.
Қайд этиш жоиз, Нетаньяху Колумбия Президентини “ҲАМАС тарафдори” деб атаган ва уни антисемитизмда айблаган эди.
"У ҲАМАС тарафдори ва антисемит, у бизга дарс бера олмайди", дейди Исроил Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия 3 май куни Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини расман эълон қилганди. Богота бу қадамни Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи муносабати билан қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь