“Коинот гўзали – 2021” гўзаллик танлови ғолиби аниқланди
Олам
−
13 Декабрь 2021
98995Кеча, 12 декабрь куни “Коинот гўзали – 2021” халқаро гўзаллик танловининг ғолиби аниқланди. У ҳиндистонлик 21 ёшли Ҳарнааз Сандху бўлди. Бу ҳақда “TV line” хабар бермоқда.
Бу йил мазкур гўзаллик танлови илк бор Исроилда бўлиб ўтди. Унда 80 мамлакатдан 80 нафар қиз иштирок этди. Финал жаҳоннинг 170 дан ортиқ давлатида жонли эфирда намойиш этилди.
Қайд этилишича, пандемия муносабати билан танлов иштирокчилари ниқоб кийишга ва дезинфекция воситаларидан фойдаланишга мажбур қилинган.
Финал босқичида дастлаб бир қатор шавқатсиз қисқартиришлар қилинди ва энг яхши 10 нафар иштирокчи саралаб олинди. Улар Тессали Зиммерман (Аруба), Валерия Аёс (Колумбия), Клеменс Ботино (Франция), Ҳарнааз Сандху (Ҳиндистон), Надия Феррейра (Парагвай), Беатрис Гомес (Филиппин), Мишел Колон (Пуерто-Рико), Лалела Мсван (Жанубий Африка), Чантел O’Брайн (Багама ороллари) ва Элле Смит (АҚШ).
Кейин иштирокчилар сафи яна 5 тага қисқарди ва 5 нафар қиз коинот гўзали бўлиш учун курашди: Аёс (Колумбия), Сандху (Ҳиндистон), Феррейра (Парагвай), Гомес (Филиппин) ва Мсван (Жанубий Африка). Аммо битта шартдан сўнг Аёс ва Гомес ҳам иштирокчилар сафини тарк этди.
Сўнгги босқичда уч нафар иштирокчига ҳам бир хил савол берилди. Бугунги кунда ёш аёллар дуч келаётган босимларга қандай муносабатдасиз? Мазкур саволга “ёш қизларнинг ўзига ишончи ва индивидуалликнинг етишмаслиги сабаб бундай босимларга дуч келаётганини” айтган Ҳарнааз Сандхунинг жавоби кўпчиликка маъқул келди.
Шундай қилиб, “Коинот гўзали – 2021” халқаро гўзаллик танлови ғолиби дея 21 ёшли Ҳарнааз Сандху топилди, иккинчи ўрин парагвайлик Надия Ферейрага насиб қилди. Кучли учликни Жанубий Африкадан келган Лалела Мсван якунлади.
LiveБарчаси