Клопп терма жамоа таклифини рад этди
Спорт
−
12 Июль
2985Германиялик мураббий Юрген Клопп футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш таклифини рад этди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис АҚШ футбол федерацияси вакилларига Англия “Ливерпуль”ини тарк этганидан сўнг мураббийлик фаолиятида танаффус олиш ниятида эканини айтган. Шу билан бирга ташкилот Клопп хизматларига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда ва германиялик мураббийнинг ижобий жавобига умидини йўқотмайди.
Клопп 57 ёшда, у 2015 йилдан 2024 йилгача “Ливерпуль”ни бошқарган, унинг қўл остида жамоа 2019 йилда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, 2020 йилда эса 30 йил ичида биринчи марта Англия чемпиони бўлган. Бундан ташқари, “Ливерпуль” Клопп қўл остида 2022 йилда жамоа Англия кубоги, Лига кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Жамоа 2019 йилда UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. 2019 ва 2020 йилларда Клопп Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан энг яхши мураббий деб топилди.
2001 йилдан 2008 йилгача Клопп Германиянинг “Майнц” клубини бошқарган, у немис клуб билан 2003/04 йилги мавсумда Германия чемпионатининг иккинчи кучли дивизионида учинчи ўринни эгаллаб, клубни тарихда биринчи марта немис футболи элитасига олиб чиққан. 2008 йилдан 2015 йилгача Клопп Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи бўлиб, дортмундликлар билан икки марта Германия чемпионати (2011, 2012) ва бир марта мамлакат кубогига (2012) эга чиққан, Клопп 2013 йилда “Боруссия”ни Европа Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь