Раҳбар Кличко юртдошларини 2222 йил билан табриклади (видео)
Спорт
−
28 Декабрь 2021
3941Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони ва Киев шаҳри мери Виталий Кличко Янги йил байрами табриги чоғида украиналикларга 2222 йилни яхши кутиб олишларини тилади.
“Биз яхши кайфиятдамиз ва янги... 2220... 2222 йилни кутиб оламиз”, дейди катта Кличко ўз мурожаатида.
Виталий ўз нутқлари давомида тушунарсиз жумлалардан фойдаланиши билан машҳур. Улардан бири: “Бугун эртагани ҳамма ҳам кўра олмайди. Тўғрироғи, ҳаммасини ҳеч ким кўра олмайди, балки буни жуда кам одам қила олади”.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Кличко сўнгги жангини 2012 йилнинг сентябрида Мануэль Чаррга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. “Темир доктор” умумий ҳисобда 45 та ғалаба (шундан 41 таси нокаут) ва иккита мағлубият қайд этган.
LiveБарчаси