Кластер раҳбари Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Жамият
−
11 Апрель 2022
9530Дилмурод Холйигитович Абдураҳмонов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.
Дилмурод Абдураҳмонов 1983 йилда Ховос туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.
Тайинловга қадар Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тўқимачилик кластери раҳбари бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь