КХШТга раислик Қозоғистонга ўтяпти

Олам

image

Беларусь 2023 йил 31 декабрда КХШТга раисликни расман Қозоғистонга ўтказади. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Беларусь резиденти Александр Лукашенко Минскда бўлиб ўтган КХШТнинг кенгайтирилган саммитида маълум қилди.

“Бу геосиёсий жиҳатдан тез суръатда ўтган йил эди, шунинг учун жадвал тиғиз бўлди”, дейди у.

Лукашенконинг айтишича, КХШТ аъзо давлатлар ва бутун Евроосиё минтақаси хавфсизлигини таъминлашнинг ажралмас элементидир.

Шунингдек, Лукашенко бутун дунёда ҳам, минтақада ҳам ташкилот масъулияти соҳасидаги геосиёсий тенденцияларни таҳлил қилиш ва КХШТ мамлакатлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича янги ечим топиш зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Минскнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Мустақиллик саройида КХШТ Кенгаши мажлиси бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Россия етакчиси Владимир Путин ва  Беларусь фуқароси Александр Лукашенко иштирок этди. Ташкилотга аъзо барча олти давлат раҳбарларидан фақат Арманистон Бош вазири Никол Пашинян йиғилишда қатнашмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг