КХШТдан Афғонистон учун илтифотли баёнот берилди

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Афғонистонга тинч ҳаётга қайтишда ёрдам беришга ва бу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Россиянинг Ташкилотдаги доимий вакили Микаэл Агасандян маълум қилди.  

“Биз Афғонистонга тинч ҳаётга ўтишда ёрдам бериш ниятимизни ҳамда вазиятни барқарорлаштириш ва бу мамлакатни БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи роли билан ривожлантириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда иштирок этишга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, деган Агасандян. 

Россиянинг Ташкилотдаги доимий вакили КХШТнинг умумий ёндашуви ўзгармаганини таъкидлаган: ҳар қандай зиддиятли вазиятларни ҳал қилишда сўзсиз устуворлик сиёсий ва дипломатик воситаларга берилади. 

“Шубҳасиз, Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар вазиятнинг ёмонлашуви нафақат мамлакат аҳолиси, балки қўшни давлатлар, шунингдек, минтақадан ташқарида ҳам ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Биз халқаро ҳамжамият афғон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кенгайтириши керак, деб ҳисоблаймиз”, дея қўшимча қилган Агасандян. 

Маълумот ўрнида, 2021 йил август ойи бошида “Толибон” афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирди. Ҳаракат 15 август куни Қобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий фаолиятига якун ясади. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга “Толибон”нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи сиёсатга масъул бўлган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида қолаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд раҳбар бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон КХШТ

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг