КХШТ Пашиняннинг аъзоликни “музлатиш” ҳақидаги баёнотига изоҳ берди
Олам
−
23 Февраль
5863Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Котибияти Арманистондан ташкилотдаги аъзоликни тўхтатиб қўйгани ҳақида ҳеч қандай баёнот олгани йўқ. Бу ҳақда ташкилот Котибиятига таяниб, ТАСС хабар берди.
“Бугунгача КХШТ Котибияти Еревандан ташкилотга аъзоликни тўхтатиб қўйгани ҳақида ҳеч қандай баёнот олгани йўқ. Иштирок этишни музлатиш ҳақидаги тезисга келсак, афтидан, гап Арманистон Республикасининг КХШТ томонидан сўнгги пайтларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаслиги ҳақида кетмоқда", дейилади Котибият баёнотида.
Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида Беларусда бўлиб ўтган КХШТ жамоавий кучларининг “Жанговар биродарлик-2023” оператив-стратегик машғулотларида ҳам, октябрда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтган “Бузилмас биродарлик – 2023” қўшма машғулотларида ҳам Арманистон қатнашмаган. Ноябрь ойида Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтган КХШТ саммитида ҳам Арманистон Бош вазири Никол Пашинян йиғилишда қатнашмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Никол Пашинян “France 24” телеканалига берган интервьюсида республика КХШТдаги иштирокини тўхтатганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь