КХШТ Марказий Осиё давлатларида машғулотлар ўтказади
Олам
−
11 Февраль 2022
6889Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти 2022 йилда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида бир нечта ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда КХШТ Бирлашган штаби раҳбари Анатолий Сидоров маълум қилди.
“Қозоғистон Республикаси ҳудудида биз қўшинларнинг турли таркибий қисмларини тайёрлашни бирлаштирган қўшма ва махсус машғулотларни ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Тожикистон ҳудудида Марказий Осиё минтақасининг “Чегара” тезкор қўшинлари билан биргаликда халқаро террорчилик ташкилотларига қарши курашиш бўйича вазифаларни ишлаб чиқишга оид қўшма машғулотлар ўтказилади. Якуний босқичда Қирғизистон Республикаси ҳудудида “Бузилмас биродарлик” тинчликпарвар кучлари билан қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган”, деган Сидоров.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 30 фоиздан кўпроққа оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 январь куни Қозоғистон Республикасидаги тартибсизликлар муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ бўйича ҳамкорларга келишувда иштирок этувчи давлатлар тинчликпарвар контингентини тақдим этиш сўрови билан мурожаат қилганди. Шу куни КХШТнинг коллектив тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатилди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди. Уларнинг таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон Қуролли Қучлари бўлинмалари кирди.
LiveБарчаси