КХДРда “Тоттенхэм” ўйинлари трансляцияси тақиқланди
Спорт
−
15 Февраль 10553 1 дақиқа
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда Жанубий Корея футболчилари иштирокидаги футбол ўйинларини трансляция қилинишини тақиқлади. Бу ҳақда “Football Xtra” Х саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, Ким фақатгина “Тоттенхэм”ни эмас, балки Англия Преьмер лигасида тўп тепувчи Жанубий Корея терма жамоаси вакиллари иштирокидаги барча ўйинларни трансляция қилинмаслигини маълум қилган. Масалан, “Тоттенхэм”да Сон Хён Мин, “Брентфорд”да Ким Су ва “Вулверхемптон”да Хванг Хи Чан кабилар тўп тепади.
Маълумот учун, Шимолий Кореяда АПЛ ўйинлари трансляция қилинади, аммо 4 ой вақт ўтганидан сўнг. Доимийлик 90 дақиқадан 60 дақиқагача қисқартирилган ва ўйиндан кейин дарҳол кечки янгиликлар эфирга узатилади.
Live
Барчаси