КХДРда тактик ядро қуролига эга сув ости кемаси ишга туширилди (фоторепортаж)

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирокида мамлакатда тактик ядро қуроли билан жиҳозланган янги сув ости кемасини ишга туширилди. Бу ҳақда “Корея Овози” хабар берди.

Давлат етакчисининг сўзларига кўра, КХДР барча оғир сув ости кемаларини модернизация қилиш ва уларни тактик ядро қуроллари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.

“Ушбу режа Корея Ишчилар партиясининг 8-конгрессида баён этилган денгиз кучларини мустаҳкамлаш линиясининг бир қисмидир. Бу арзон нархлардаги модернизация стратегияси деб аталади. Ҳарбий кемасозликни қайта тиклаш устувор йўналиш бўлиб, ундан четга чиқишнинг иложи йўқ. Вазифани энг қийин шароитларда ҳам бажариш керак”, дейди Ким Чен Ин.

Қайд этилишича, 841-сонли янги “Қаҳрамон Ким Гонг Ок” сув ости кемасининг ишга туширилиши жорий йилнинг 6 сентябрь куни бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра, Корея Меҳнат партиясининг 8-конгресси 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган. Якуний парадда Корея марказий ахборот агентлиги дунёдаги энг кучли қурол деб атаган сувости кемасидан учириладиган баллистик ракеталар намойиш этилган.

“Reuters” агентлиги Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари томонидан чоп этилган фотосуратларга таяниб, улар Pukguksong-5 ракеталари бўлиши мумкинлигини билдирган, бу Pukguksong-4 нинг такомиллаштирилган версияси 2020 йил октябрь ойида намойиш этилган.

“Yonhap” агентлиги эса Жанубий Корея ва Америка разведкаси маълумотларига таяниб, КХДР 2021 йил апрелида оғирлиги 3000 тонна бўлган ядровий сув ости кемасини жойлаштиришга тайёрлиги ҳақида ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг