КХДР Япон денгизига яна ракета учирди 

Олам

image

Шимолий Корея Япон денгизига номаълум баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди.  

“Шимолий Корея Япон денгизига номаълум баллистик ракета учирди”, дейилган хабарда. 

Парвоз масофаси, ракетанинг энг юқори парвоз баландлиги ва бошқа тафсилотлар Жанубий Корея ҳарбийлари томонидан таҳлил қилинмоқда.

Бу Шимолий Кореянинг 2022 йилда ўтказган 16-ракета синовидир. Шимолий Корея охирги марта жорий йилнинг 7 май куни Япон денгизига қисқа масофали баллистик ракета учирган. Ўшанда Пхеньян ракета учирилганини расман эълон қилмаган ва у қандай ракета эканлиги ҳақида изоҳ бермаган. Бунгача баллистик ракета учирилиши жорий йил 4 май куни бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг