КХДР Япон денгизи томон яна ракета учирди 

World

image

Шимолий Корея Япон денгизи томон камида битта номаълум ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар берилган. 

Қайд этилишича, ракета ишга туширилгани ҳақида штаб журналистларга юборилган SMS орқали хабар берган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум. 

Ушбу ишга тушириш йил бошидан бери тўққизинчи бўлди. Январь ойида Пхеньян тактик бошқариладиган ракеталар ва темир йўл ракета тизимини, шунингдек, ҳавога кўтарилгандан кейин маневр қила оладиган гипертовушли ракеталарни синовдан ўтказди.


Tags

Rate Count

645

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends