КХДР янги гипертовушли ракетани синовдан ўтказди 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси Мудофаа фанлари академияси “Хвасон-8” гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда ЦТАК агентлиги хабар берган.  

Бундан аввал эса бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Ренхап” агентлиги хабар берган эди. Жанубий Корея қўшни давлат Япон денгизи томон номаълум ўқ отганини маълум қилганди. 

“КХДР Мудофаа фанлари академияси яқинда Чагандо провинциясида ишлаб чиқилган “Хвасон-8” гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди”, дейилган КХДР хабарида. 

КХДР мамлакатнинг замонавий мудофаа тизимини ишлаб чиқишда янги ракетани учиришнинг стратегик аҳамиятини таъкидлаб, синов пайтида унинг техник кўрсаткичларини муваффақиятли текшириш мумкинлигини қайд этган. 

Таъкидланишича, олимлар ракетанинг навигация бошқарувини, унинг маневр қобилиятини, шунингдек КХДРда биринчи марта тақдим этилган “ёнилғи ампуласини” текширган. 

Эслатиб ўтамиз, Корея Халқ Демократик Республикаси жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари узоқ масофага учувчи янги қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг