КХДР яна қўшниларига қаратиб ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея яна шарқий соҳилдан Япон денгизи томон қанотли ракеталарни учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Шимолий Корея ҳарбийлари Сеул, Токио ва Вашингтондан келаётган баёнотларга эътибор бермай, янги ракеталарни синовдан ўтказишда давом этмоқда. Бугун Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталар учирилди. 

Ракеталар маҳаллий вақт билан соат 08:00 атрофида, эҳтимол, Синпо порт шаҳри ҳудудидан Япония денгизи йўналишида учирилган. Тафсилотлар Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари томонидан таҳлил қилинмоқда.

Жанубий Корея Қўшма Штатлар билан яқиндан мувофиқлаштирган ҳолда шимолий қўшниси устидан кузатувни кучайтираётганини айтди.

Таъкидланишича, барча давлатлар агрессив уруш бошлаш ва глобал хавфсизликни оёқости қилишга уринаётган империалистларга қарши бирлашиши керак.

КХДР ҳозирча учиришлар ҳақида изоҳ бермади, бироқ аввалроқ Пхеньян ишлаб чиқилаётган энг сўнгги стратегик қанотли “Пульхвасаль-3-31” (Fire Arrow -3-31) ракетасини синовдан ўтказаётгани хабар қилинган.

“Корея яриморолидаги можаро авж олиб кетса, у жаҳон ядро урушига айланади ва инсониятга мислсиз офатлар олиб келади”, дейилади Шимолий Корея газетасида чоп этилган мақолада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Жануб билан ярашиш рамзини бузиб ташлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея ракета КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг