Шимолий Корея Жануб билан ярашиш рамзини бузиб ташлади – ОАВ 

Олам

image

Шимолий Корея ўз пойтахтидаги Жанубий Корея билан ярашиш рамзи бўлган йирик ёдгорликни бузиб ташлади. Бу ҳақда Американинг КХДР ҳақидаги NK News ахборот ресурсига таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Пхеньяннинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари Кореянинг бирлашишига умид берадиган “Бирлашиш аркаси” деб номланувчи ёдгорлик энди йўқлигини кўрсатди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатлари Жанубий Кореяда хавотир уйғотиши ва Пхеньяннинг сиёсий йўналишини ўзгартириши мумкин. Бунинг эҳтимолий сабабларидан бири эса АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидир.

Маълумот учун, “Бирлашиш аркаси” 2001 йилда Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари биринчи марта учрашган Кореялараро саммит хотирасига қурилган ёдгорликдир. Унда анъанавий кийим кийган икки корейс аёлининг қўлида ягона Корея харитасини ушлаб тургани тасвирланган. 

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР Олий халқ ассамблеясининг Х сессиясида сўзга чиқиб, мамлакат конституциясида Жанубий Кореяни “биринчи рақамли душман давлат” деб белгилашга  ва Пхеньяндаги икки давлат бирлашиши рамзи бўлган ёдгорликни бузиб ташлашга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея Пхеньян Бирлашиш аркаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made