КХДР рус кемасини қўлга олди

Олам

image

Шимолий Корея чегарачилари Россиянинг “Шимолий-Шарқий балиқ компанияси”га қарашли “Сянхайлинь-8” балиқчилик кемасини қўлга олди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа 17 июль куни соат 4:00 да юз берган. Кема КХДР сув ҳудудидан 55 мил ичкарида қўлга олинган.

Шимолий Корея чегарачилари кеманинг ҳаракат вақтида унга чиқиб, барча алоқа воситаларини ўчиришган. Унинг бортида17 нафар экипаж аъзоси, жумладан икки нафар Жанубий Корея фуқароси бўлган.

Россия вакиллари кеча, 23 июль куни қўлга олинган кема экипажи билан учрашишга муваффақ бўлган. Аммо денгизчилар ҳамон кемада сақланяпти. Улар ҳар куни сўроқ қилиняпти. Кемадаги ҳарорат 30-35 даражагача кўтарилиб кетяпти.

Шунингдек, на рус дипломатлари, на компания мазкур ҳолат юзасидан суд жараёни қачон бошланишини билмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия КХДР кема

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг