КХДР AstraZeneca вакцинасини олишдан воз кечди

Олам

image

Шимолий Корея COVAX Facility дастури бўйича қабул қилиши керак бўлган AstraZeneca коронавирус вакцинасини рад этди. Мамлакат юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан хавотирда эканини маълум қилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик стратегияси институтининг Жанубий Корея давлат таҳлил маркази ҳисоботига асосланиб хабар берилган.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Республика расмийлари унинг ўрнига рус вакцинасини танлаши мумкин. Институтга кўра, КХДР коронавирусга қарши вакциналарни олишга ҳаракат қилмоқда, аммо пассив ҳаракат сабабли бунга ҳали эриша олмаган. 

Таъкидланишича, жорий йилнинг март ойидан КХДР ўз фуқароларини чет элда эмланишига рухсат берган, аммо ҳали мамлакат ичида вакцинация жараёни амалга оширилмаган. 

“Кўринишидан, Шимолий Корея Россия вакцинасига ижобий қарамоқда, аммо уни бепул берилишини талаб қилмоқда”, деган мутахассислар. 

Шунингдек, КХДР АҚШнинг 500 миллион доза Pfizer вакцинаси етказиб бериладиган кам таъминланган мамлакатлар рўйхатига киргани таъкидланган, аммо етказиб бериш бўйича аниқ режалар ҳозирча мавжуд эмас. 

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин коронавирус пандемияси билан боғлиқ “катта инқироз” ҳақида эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР вакцина

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг