КХДР аскарлари Россия армиясидан қочиб кетди
Олам
−
15 Октябрь
28126Украина билан урушда Россия томонидан хизмат қилаётган шимолий кореялик ҳарбийлар ўз позицияларидан қочиб кетган. Бу ҳақда Украина махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, “Украинская правда” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Россия Мудофаа вазирлиги шимолий кореялик ҳарбийлардан иборат “бурят батальони”ни тузган. Батальондаги аскарлар сони уч минг кишини ташкил этади. Шулардан 18 киши Брянск ва Курск вилоятлари чегарасидаги позицияларни ташлаб қочиб кетган.
Қайд этилишича, воқеа Украина чегарасидан 7 километр узоқликда содир бўлган. Россия ҳарбийлари ҳозирда шимолий кореяликларни қидирмоқда ва содир бўлган воқеа ҳақида қўмондонликка маълумот етиб боришини яширишга уринмоқда.
“24 канал” разведка манбаларига таяниб, қочган аскарлар Россия Қуролли Кучларининг 11-алоҳида десант-штурм бригадаси базасида хизмат ўтаётганини хабар қилди. Маълумотларга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги “бурят батальонини Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларга жалб қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Давлат думасига Россия ва Шимолий Корея ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик шартномасини ратификация қилишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь