Киевга уранли снарядлар етказиш ядровий эскалацияга олиб келмайди – Британия 

Олам

image

Буюк Британиянинг Украинага таркибида уран бўлган снарядларни етказиб бериши можаронинг ядровий кучайишига олиб келмайди. Бу ҳақда бугун, 22 март куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли маълум қилди.

“Ядровий эскалация йўқ. Ядровий жиҳатлар ҳақида гапирадиган ягона давлат – бу Россия. Мазкур ҳолат Россияга ҳеч қандай таҳдид солмайди, бу Украинага ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беради, холос”, дейди Жймс Клеверли.  

Шунингдек, Британия Мудофаа вазирлиги снарядлар таркибидаги уранни ўнлаб йиллар давомида қўлланилаётган зирҳли тешувчи ўқ-дориларнинг стандарт компоненти деб атаган ва Москванинг уларни Украинага етказиб беришга муносабатини қасддан йўлдан оздиришга уриниш деб баҳолаган.

Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси эса Лондонни Киевга бундай снарядларни топширмасликка чақирган. Дипломатик миссия бу қадам можаронинг кучайишига олиб келиши ва бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш маҳаллий аҳоли саломатлигига таъсир қилишини билдирган. 

Эсатиб ўтамиз, Британия Мудофаа вазири ўринбосари баронесса Аннабель Голди ҳукумат Украинага зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилиш самарадорлигини оширадиган, таркибида уран бўлган снарядлар етказиб беришини эълон қилган эди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу ҳаракат ядровий тўқнашув тобора яқинлашаётганини англатишини айтди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам агар Буюк Британия бунга қарор қилса, биринчи навбатда Европага таъсир қиладиган глобал фожиа содир бўлишидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Россия-Украина снаряд Клеверли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг