Киевга уранли снарядлар берилишининг оқибати аянчли бўлади – Песков

Олам

image

Олдинроқ, Оқ уй биринчи марта янги ёрдам пакетининг бир қисми сифатида Украинага сўндирилган уранли снарядларини етказиб беришини эълон қилган эди. Бунга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдириб, Киевга уранли снарядлар берилиши аянчли оқибатларга олиб келишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 7 сентябрь куни журналистлар билан суҳбатда сўз очди.

“Ушбу сўндирилган уранли қуроллар Югославияда фаол фойдаланилган. Бундай снарядлардан фойдаланиш саратон касаллигига чалинганларнинг аҳволини янада оғирлаштиради”, деган Песков.

Матбуот котиби шунингдек, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммитида  Путиннинг видео ҳавола орқали чиқиши режалаштирилмаганини, ушбу саммитда Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилишини ҳам айтиб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия КХДРдан снаряд ва ракеталар сотиб олишга мажбур бўлаётгани тўғрисида ёзган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина уранли снаряд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг