Киевга қурол етказиб бериш учун “артиллерия коалицияси” тузилди

Олам

image

Франция ва Украина Киевга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш учун “артиллерия коалицияси” тузилганини эълон қилди. Бу ҳақда Франция Қуролли кучлари вазирлиги сайтида эълон қилинган коммюникеда айтилди.

“Қуролли кучлар вазири Себастян Лекорню украиналик мавқедоши Рустам Умаров билан биргаликда ”Украина учун артиллерия“ коалициясини ишга туширди. Унинг мақсади ҳам қисқа, ҳам узоқ муддатда Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришдир”, дейилади баёнотда.

Вазирликнинг билдиришича, Франция Украинага жўнатиш учун Caesar ўзиюрар артиллерия тизимларини ишлаб чиқаришни оширмоқчи. 

“Nexter компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ошириши 2024 йилда Украина учун 72 дона Caesar ўзиюрар қуролларини ишлаб чиқариш имконини беради. Артиллерия коалицияси доирасидаги ўзаро ҳамкорлик барча манфаатдор давлатлар иштирокида гаубицаларни етказиб беришни молиялаштириш имконини беради”, дейилади баёнотда. 

Лекорнюнинг сўзларига кўра, Франция 72 дона Caesar ўзиюрар қуролидан 12 таси учун пул тўлашга тайёр.

Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров бугунги конференцияда қатнашиши керак эди, бироқ унинг Парижга ташрифи “хавфсизлик сабабли” бекор қилинган. Умаров йиғилишда видео ҳавола орқали иштирок этган. У Украина Қуролли кучлари ўқ-дори танқислигига дуч келаётганини айтган. 

“Ўқ-дорилар етишмаслиги ва снарядларга очлик – бизнинг қуролли кучларимиз учун жуда долзарб масала”, деган Умаров. 

Вазир Ғарб ҳамкорларидан Киевга ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам беришни сўраб, артиллерия салоҳиятини кучайтиришни Украина Қуролли кучларининг асосий эҳтиёжларидан бири деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Себастян Лекорню Франция Украинага 2024 йил давомида ҳар ой Совет самолётлари учун мослаштирилган 50 та AASM бомбасини етказиб бермоқчилигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Украина артиллерия коалицияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг